Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ҳужумчиси Фернандо Морьентес бундан буён "Реал" ёшларига устозлик қилади, дея ҳабар беради Marca нашри.
Мадрид клубидан кетганидан кейин Морьентес, "Монако", "Ливерпул", "Валенсия" ва "Марсель" клубларида тўп сурди.
Ўтган мавсумда Морьентес "Уракан Валенсия" клуби ёшларига мураббийлик қилган.