"Тоттенҳем" клуби ҳужумчиси Лука Модрич, келаси мавсум Чемпионлар Лигасида ўйнамоқчи эканлигини айтиб ўтди.
"Мен Чемпионлар Лигасида ўйнашни режалаштираяпман. Мақсадим ушбу турнирда ғолиб чиқиш. Ҳозирги клубим билан орзуим амалга ошмайди", - дея Модрич сўзларидан иқтибос келтиради Daily Express нашри.