"Милан" ҳужумчиси Рафаэль Леау "Зальцбург"га қарши ўйинда голли узатмани амалга оширди.
Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи ўйинининг 40-дақиқасида португалиялик чап қанотдан жарима зарбасидан тўпни марказга узатди ва ярим ҳимоячи Алексис Салемекерс аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.
Жорий мавсумда Леау 6 учрашувда 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Охирги икки ўйинда "гол+пас" тизимида 2+2.