Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Хави ва Альба биргаликда ўйнашган энди улар душманга айланишдими?

Баҳо:
+ | -

Хави "Барселона"нинг кийиниш хонасидаги вазиятни ўз қўлига олишга муваффақ бўлди. Энди футболчилар бош мураббий атрофида қандай йиғилиб, бир-бирлари учун курашганликлари ҳақида гапиришмоқда. Очиғи, жамоада ҳозир Рональд Куман давридагидан анча соғлом муҳит мавжуд.

Аммо қайта қуриш даврида Хави ҳам номақбул қадамлар ташлашга мажбур. Масалан, Мингеса ва Пуч каби клуб тарбияланувчиларини сотиш ёки Пике ва Альбани захира ўйинчиси эканлигини уларга эслатиб туриш. "Барселона" учун трансфер ойнаси тугаши арафасида, жамоанинг ярми қайта тузилди, Хави ёқимсиз воқеага дуч келди. Маълум бўлишича, клуб “Интер” билан Жорди Албани бир йиллик ижарага олиш борасида келишиб олганди.

Ўтган мавсумда чап қанот ҳимоячиси жамоа етакчиларидан бири бўлган бўлса, бу мавсум бошида Хави кутилмаганда фахрийни захирага ўтқазди. Испания матбуоти 33 ёшли футболчининг биринчи турда “Райо Вальекано”га қарши ўйинидан мураббий кўнгли тўлганини ёзди. Кейин 18 ёшли Алехандро Балде асосий таркибда майдонга чиқа бошлади. Қолаверса, каталонияликлар “Челси”дан Маркос Алонсонинг ҳам худди шу позицияга олиб келишди.

Умуман олганда, кўпчилик учун кутилмаганда, Альба тўсатдан чап қанот ҳимоя позицияси учун учинчи танловга айланди. Бир қатор инсайдерлар "Барса" "Интер" билан Альбани ижарага бериб, унинг маошининг 60 фоизини тўлаш борасида келишиб олгани ҳақида хабар беришди. Маrcа хабарига кўра, Жорди аввал ҳам маошни қисқартиришга рози бўлган, бироқ клуб маош билан боғлиқ муаммоларга дуч келган ва янги келганлар билан шартнома имзолаш учун маошни туширишга тўғри келган.

Аммо Альба бу масалани муҳокама қилиш учун кетишни ва ҳатто Хави билан учрашишни қатъиян рад этди. Футболчининг фикрича, клуб унинг орқасидан музокара олиб, унга хиёнат қилган. ССМА нашри бу воқеа тафсилотларини тасвирлаб берди. Айтилишича, трансфер ойнаси тугашига икки кун қолганида Алонсо трансфери бўйича воситачи Албанинг агенти билан боғланиб, унинг мижозига “Интер” қизиқаётганини айтган. Агент ушбу масалага ойдинлик киритиш учун Италия клуби билан боғланди. Ва "Барселона"нинг ўзи "нерадзуррилар"га Альбани ижарага олишни таклиф қилгани маълум бўлди.

Жорди барча музокараларга тўсқинлик қилди ва "Барселона"да қолди. Аммо ҳозир у қийин аҳволда Маркос Алонсо жамоа олиб келинди ва ажойиб формадаги ёш Балде жамоа таркибида. Кетма-кет уч ўйинни Альба захира ўриндиғида бошлади. Футболчининг “Интер” билан ижара бўйича музокараларда яққол иштирок этган Хави билан муносабатлари қандай ривожланишини айтиш қийин.

"Альба - жамоамизнинг яна бир муҳим ўйинчиси, у бизга ёрдам беради", - дейди Хави Альбанинг "Барселона"даги роли ҳақида. “У ўз тажрибаси туфайли асосий ўйинчи бўлиши керак. У кейинги учрашувларда албатта майдонга тушади. Менда шундай савиядаги футболчи борлигидан хурсандман. Биз ёшга, исмга, унвонга қарамаймиз”, деган эди бош мураббий.

Яқингача Хави Альба, Пике, Бускетс ва тер Штегеннинг жамоадоши эди. Энди у хўжайин ролида улар билан муносабатлар ўрнатади. Аммо барча фахрийлар клубга содиқлик кўрсатишда давом этишмоқда ва қатъиян очиқ қарама-қаршиликларга бормайдилар

Киритилди: 10:55, 09.09.2022.
Ўқилди: 7154 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [3221]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [2819]

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум [2248]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1905]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1863]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1693]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1618]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1612]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1571]

Криштиану Роналду ОЧЛ-2 финалидаги мағлубиятдан кейин кумуш медални олишга чиқмади [1427]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик