Яқинда "Челси" бош мураббийи лавозимидан бўшатилган Томас Тухель жамоа мухлислари билан хайрлашув мактубини эълон қилди.
"Бу мен ёзишим керак бўлган энг қийин баёнотлардан бири ва мен кўп йиллар давомида буни қилишим шарт эмас деб умид қилгандим. “Челси”даги фаолиятим якунланганидан хафаман.
Бу клубда мен ҳам профессионал, ҳам ўзимни уйдагидек ҳис қилгаман. Бошиданоқ мени шундай кутиб олганликлари учун ходимлар, футболчилар ва мухлисларга чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман.
Жамоага Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишимга ёрдам берганимдан ғурур ва хурсандчилик мен билан абадий қолади. Мен бу клуб тарихининг бир қисми бўлишдан фахрланаман ва ўтган 19 ойлик хотиралар қалбимда доимо алоҳида ўрин тутади”, - деб ёзди Тухел твиттерда.