Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Эриксен: "Каземиро қандай кучга эканлигини кўрсатиб қўйди"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен яқинда "Реал"дан "Олд Траффорд"га кўчиб ўтган жамоадоши Каземиро ҳақида илиқ фикрларни билдирди.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчининг трансфер суммаси келажакда бонусларни ҳисобга олган ҳолда 80 миллион еврогача етиши мумкин.

"Каземиро майдонга тушди ва ўзининг қанчалик кучли эканлигини кўрсатди. У ҳақиқий ғолиб. Шу билан бирга, бизда ҳали Фред ва ван де Бек каби футболчилар бор, улар жамоада бир йилдан кўпроқ вақт давомида тўп сурмоқда", - деди даниялик футболчи "Манчестер Юнайтед" расмий сайтига.

Эриксеннинг ўзи ҳам ёзда "қизил иблислар" сафига текинга келиб қўшилганди. Даниялик футболчи Премьер-лиганинг янги мавсумида битта голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди.

Киритилди: 13:51, 12.09.2022.
Ўқилди: 3203 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.