"Вулверхэмптон" яқин орада ҳужумчи Диего Коста билан шартнома имзолаганини эълон қилмоқчи. Журналист Фабрицио Романо хабарига кўра, футболчи аллақачон "бўрилар" билан шартнома имзолаган.
Бунгача испаниялик собиқ футболчи тиббий кўрикдан ўтган ва унинг натижалари "аъло" деб баҳоланганди. "Бўрилар" ўтган ҳафта пайшанба куни вафот этган қиролича Елизавета II учун мотам эълон қилишлари сабабли, Костанинг эълон қилиниши кечиктирилганди.
Эслатиб ўтамиз, Диего Коста аввал Англияда Лондоннинг "Челси" жамоасида тўп сурган ва у икки марта Премьер-лигада ғолиб чиққан. Бразилиялик футболчининг сўнгги клуби "Атлетико Минейро" бўлди.