Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Олим Муҳамедов: "Анапада натижа асосий мақсад эмасди. Испаниядаги ЖЧ биз учун энг муҳим мусобақа"

Баҳо:
+ | -

Бир неча кун олдин Россия Федерациясининг Анапа шаҳрида ёшлар ўртасида халқаро тоифадаги спорт устаси Николай Павлюков хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилди.

Ушбу мусобақада Олим Муҳамедов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам иштирок этди. Вакилларимиз мусобақадан умумий ҳисобда 11 та медаль қўлга киритиб қайтишди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати ушбу мусобақа якуни бўйича Олим Муҳамедовнинг фикрлари билан қизиқди.

"Анапа мезбонлик қилган мусобақада 14 нафар боксчи билан иштирок этдик. Баҳсларда жаҳоннинг 19 та мамлакатидан ёш боксчилар қатнашишди. Ўз навбатида биз ҳам терма жамоамиз аъзоларининг имкониятларини синовдан ўтказиб олдик. Мусобақа якунига кўра, 11 та медаль - 3 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритдик.

- Бундай мусобақаларда одатда натижа энг асосий мақсад бўлмайди. Шундай бўлсада, мусобақадаги ҳакамлик ҳақида қандай фикрдасиз?

- Дарҳақиқат, мусобақадан асосий мақсад натижа эмас, балки боксчиларимизнинг бугунги кундаги ҳолатини кўриб олишдан иборат эди. Шунинг учун, ҳакамлар ҳақида кўп гапирмоқчи эмасман. Лекин шуни айтишни истардимки, саралаш баҳслари доирасида бир қатор боксчиларимиз жангда мутлоқ устунлик билан ғалаба қозонган жойида, мезбон боксчининг қўлини юқори кўтаришди. Аммо биз жанг натижаси юзасидан эътироз билдирдик. Баҳс қайта кўриб чиқилди ва якунда адолат қарор топиб, боксчиларимиз кейинги босқичга йўл олишди. Бу мусобақалар вақтида кузатилиб турадиган ҳолат.


- Ноябрь ойида Испанияда ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади. Ушбу мусобақага тайёргарлик қандай кетмоқда?

- Ҳа, 14-26 ноябрь кунлари Испаниянинг Ла Нусия шаҳри ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бизнинг ёш тоифаси учун йилнинг энг асосий мусобақаси ҳисобланади. Айни пайтда жаҳон чемпионатига тайёргарлик қизғин давом этмоқда. Ноябрь ойига қадар йигитларни максимал равишда формага олиб кирамиз. Унгача Андижонда ўтказиладиган В.А.Золотарёв халқаро хотира турнирида ҳам қатнашамиз.

- Жаҳон чемпионатида қатнашадиган таркибни аниқлаб олдингизми?

- Ҳозирча жаҳон чемпионатига борадиган якуний таркибимиз аниқ эмас. Ноябрь ойига қадар ҳали вақтимиз бор ва ўша пайтга келиб ким терма жамоага муносиб бўлса, ўша боксчи Испанияга боради. Айтиб ўтганимдек, Андижонда ўтказиладиган халқаро мусобақада ҳам йигитларимиз қатнашишади ва мазкур мусобақадаги иштирок мураббийлар штаби учун ҳулоса қилишда катта аҳамиятга эга бўлади.

Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Киритилди: 20:04, 12.09.2022.
Ўқилди: 1026 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.