"Зенит" клуби яримҳимоячиси Данни Португалия термасининг Евро-2012 мусобақасидаги иштироки ҳақида тўҳталиб ўтди.
- Ўйлашимча, Португалия мусобақада яхши қатнашди. Жуда ҳам аламли яримфиналдаги мағлубият. Бундай вазиятлар футболда бўлиб туради. Нима бўлганда ҳам терма жамоамдан ҳурсандман ва улар билан фахрланаман.
- Ҳал қилувчи пенальтини дўстингиз Бруну Алвеш ура олмади...
- Бруну ҳақиқатданам менинг дўстим. Уни кучли ўйинчи деб биламан. У қўлдан келганча ҳаракат қилди, фақатгина бироз омад етишмади. Пенальтини мен ва Роналду ҳам ура олмаслигимиз мумкин.
- Сизнинг ватандошингиз Мадейра мусобақанинг ҳақиқий юлдузи деб, кўп бора бир кишининг номини айтиб ўтди. Сиз ҳам унинг фикрига қўшиласизми?
- Ҳа, Криштиану Роналдуни дунёдаги энг яхши ўйинчи деб ўйлайман.
- Сизни қачон терма либосида асосий ўйинларда кўрамиз?
– Ўйлашимча, августь ойи оҳирларида.