Мадриднинг “Реал” клуби Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тур учрашувида “Лейпциг”ни мағлуб этди (2:0).
OPTA хабарига кўра, мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти учун бу ғалаба еврокубоклардаги 100-ғалаба бўлди. Фақатгина Алекс Фергюсон ЕЧЛда 102 та ўйинда ғалаба қозонган.
Мадриднинг “Реал” клуби “F” гуруҳида икки ўйиндан сўнг 6 очко билан биринчи ўринда бормоқда. “Лейпциг” 0 очко билан сўнгги ўринда.