"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Аякс"га қарши ўйинини яна мақтади.
Учрашув инглиз жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва Клопп ўйиндан кейинги матбуот анжуманида хурсандлигини яширмади.
Журналистлар билан бўлган янги суҳбатда немис яна бир бор жамоа ўйинидаги яхшиланишларни қайд этди.
“Менимча, агар “Ливерпул”нинг сўнгги икки ўйинини солиштирсак, уларнинг бир жамоа эканига ишониш қийин.
“Аякс”га қарши ўйинда биз анча тайёр, дадилроқ кўриндик, ҳаммаси яхши эди”, дейди Клопп.
"Бизда ўзимизга бўлган ишонч тўла эди ва жуда кучли рақибга кўп муаммоларни бердик", - дея қўшимча қилди жамоа бош мураббийи.