Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

"Қора қитъа"нинг эски юлдузлари эсингиздами?

Баҳо:
+ | -

Футбол тарихидаги энг яхши африкалик футболчилар ҳақида яна бир марта эслаб оламиз. Энг иқтидорли деб ҳисоанган "қора қитъа" юлдузларидан сўнг уларнинг ўрнини босаётган бир қатор кучли футболчилар ҳам етишиб чиқди.

1. Фредерик Кануте

Мали фуқароси учун биринчи профессионал футбол клуби "Олимпик Лион" эди. Бу 1997 йилда содир бўлган. Орадан 3 йил ўтиб, қобилиятли ҳужумчига "Вест Хэм Юнайтед" қизиқа бошлади. Кейинчалик, у гол уришда давом этиб, "Тоттенхэм"га ўтди, аммо у ерда ёмон интизоми билан ажралиб турарди. Мисол учун, бир марта у раҳбариятнинг рухсатисиз Африка кубоги учун ўйнаш мақсадида мамлакатни тарк этади, ўшанда у клубини муҳим сафар йиғинида тарк этган. Якунда у "Сельта"га йўл олади. Футболчининг энг яхши йиллари Испанияда кечди. Ушбу жамоа таркибида Кануте икки марта мамлакат кубогини ва бир марта УEФА кубогини қўлга киритди. Шу билан бирга, у Африкада йилнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинган. “Севилья” сафида у 209та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига 88та гол урган. У 2013 йилда Хитой чемпионатида бутун фаолиятини якунлаган.

2. Абеди Пеле

Унинг ҳақиқий исми ва фамилияси Абеди Айю. Пеле лақабини у машҳур бразилияликнинг майдондаги ҳаракатлари ва ёрқин ўйини учун олди. 90-йилларнинг бошларида ўйнаганига қарамай, Абеди ҳанузгача Африканинг энг яхши футболчиларидан бири саналади ва ФИФАнинг 100 талик энг кучли футболчилар рўйхатига киритилган. У узоқ вақт Гана терма жамоаси сардори бўлган, аммо айтарли муваффақият қозона олмаган. Европа клубларидаги шон-шуҳрати ҳам диққатга сазовор. 1982 йилда у Швейцариянинг "Цюрих" клубида ўзини синаб кўрди, аммо дебют муваффақиятсиз тугади ва келажакдаги иккинчи Пеле Ганага қайтиб келди. Фақат 4 йилдан сўнг у "Ньор" билан шартнома имзолайди, сўнгра кетма-кет "Олимпик", "Лион" ва Италиянинг "Торино" клубларига йўл олади ва у ерда йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси деб топилади. Унинг фаолиятидаги чўққиси 1993 йилда "Марсель" билан Чемпионлар Лигасидаги ғалаба орқали ўлчанади. Футболчилик фаолиятини Бирлашган Араб Амирликларида якунлади.

3. Жорж Веа

1995 йилда Европанинг энг яхши футболчиси сифатида "Олтин тўп" соҳиби ва Либерия президенти. Футболчининг фаолияти худди шу йўсинда давом этди. Таъкидлаш керакки, у “Олтин тўп”нинг биринчи африкалик соҳибига айланди ва бу европалик бўлмаган биринчи футболчидир. Унинг терма жамоаси ҳеч қачон жаҳон чемпионатининг финал қисмида ўйнамаган. Футболчилик фаолиятида - "Монако", "ПСЖ", "Милан" ва "Челси"даги ёрқин ўйинлари сабаб у мухлислар эътиборини тортди. Веа клублар таркибида ватани Либерия ва Франция чемпиони бўлишга муваффақ бўлди. Ва у икки марта Италия чемпионлигини қўлга киритди.

4. Дидье Дрогба

Кот-дъИвуарликнинг энг ёрқин йиллари "Челси"да ўтган. Бу ерда у клуб тарихидаги энг яхши хорижлик тўпурарга айланди ва Премьер-лигада 100 та гол урган биринчи африкалик футболчи бўлди. Лондон клуби билан у тўрт марта миллий чемпионатда ғалаба қозонган ва бир марта Чемпионлар лигасининг энг юқори поғонасини эгаллаган. Фаолиятининг охирида у Туркия ва Хитой чемпионатларида ўйнашга қарор қилди, аммо кейин кутилмаганда "Челси"га қайтди. Дрогба ниҳоят 40 ёшида Американинг "Финикс Райзинг" клубида профессионал футбол билан хайрлашди.

5. Самуэль Это'о

Кўпчилик уни Камерун терма жамоасининг энг яхши футболчиси деб ҳисоблаган, у турли клублар учун 369 гол ва миллий терма жамоа учун 56 голга эга. У “Анжи” клуби сафида ҳатто Россия чемпионатида ҳам ўйнашга муваффақ бўлди. Лекин унинг энг яхши даврлари "Барселона"да бўлган. Бу ерда у 5 та ажойиб мавсумни ўтказди. Бу вақт ичида камерунлик уч марта Испания чемпионати ва икки марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

6. Майкл Эссьен

Футболчи унвонларни "Лион"далик пайтидаёқ йиғишни бошлаган, Францияда у қаторасига икки марта чемпионликни қўлга киритган, кейин эса “Челси”га йўл олган ва у ерда клубнинг асосий ўйинчиларидан бирига айланган. «Челси»даги 8 мавсуми давомида футболчи 9 та соврин, жумладан, 2 та Премьер-лига чемпионлиги ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган. Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган футболчи тез орада Лондон жамоасини тарк этиб, "Реал"га, кейин эса "Милан"га ўтди.

Киритилди: 06:09, 17.09.2022.
Ўқилди: 2081 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.