Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Луисма Эрнандес: "Футболчиларимнинг ўйинга муносабатидан хурсандман"

Баҳо:
+ | -

"Металлург" бош мураббийи Луисма Эрнандес Coca Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган "Сўғдиёна"га (2:1) қарши ўйиндан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

— Биринчи навбатда жамоамни, мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Ўтган ҳафтадаги мағлубиятдан кейин қаттиқ меҳнат қилдик. Тўғри, "Пахтакор"га яхши ўйнаб ютқазиб қўйдик. Футболчиларимнинг ўйинга бўлган муносабатидан хурсандман. Ўтган ўйиндаги хатоларни айтадиган бўлсам, ҳамма хато қилади. Буни тўғрилаш учун замонавий технологиялар ёрдамга келиши лозим. Бугун айнан ВАРнинг фаолият олиб бориши қанчалик зарур эканлигини барча кўрди. Албатта рақибга ҳам бугунги ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Улар ОФК кубоги мусобақасида, чемпионат ва мамлакат кубоги ўйинларида кўп куч йўқотишди. Тўғри тушунамиз. Ғалабани жамоамиз билан кўтаринки руҳда нишонлаймиз.

— Ёшларга қўрқмасдан ишонч билдираётганингиз "Металлург"нинг услуби ўзгараётганидан даракми?
—  Сезган бўлсангиз, давралар оралиғидаги трансфер сиёсатимиз шу йўналишга қаратилди. Келажакда олдимизга қўйган мақсадимиз рақобатбардош, ёш жамоани шакллантириш. Шунингдек, ёши катта футболчиларга ҳам эшигимиз очиқ. Лобанов, Бекмуродов, Ортиқов каби тажрибали футболчилар хизматидан фойдаланаётганимиз фикримизни асослайди. Ҳозир жамоамизда ёш уйғунлиги бўйича яхши мувозанат юзага келган.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 06:48, 19.09.2022.
Ўқилди: 1141 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.