Уни футбол қироли дейишади ва бу тўғри - жаҳонга машҳур Пеле лақабли буюк бразилиялик футболчи ҳақида.
"Нью-Йорк Космос"
1975-1977 йиллар
1974 йилда Пеле футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Бироқ тез орада у “Нью-Йорк Космос” билан шартнома имзолади. Карьерани қайта бошлашнинг сабаби оддий - пул. Ўша пайтларда ҳатто жаҳон юлдузлари ҳам озми-кўпми муносиб клуб билан биринчи профессионал шартнома имзолаган йигитчалик маош олишмасди.
Қолаверса, Қўшма Штатлар футболни оммалаштиришга қарор қилди, жумладан Пеле, Йохан Кройфф ва Франс Беккенбауэр каби юлдузларни таклиф қилди. Улардан бири билан Пеле бир мавсумни “Космос”да ўтказди.
Уч йил давомида бразилиялик футболчи клуб сафида 107 та ўйин ўтказиб, 64 та гол урди ва «Космос» билан Шимолий Америка лигаси чемпионлигини қўлга киритди.
Пеленинг икки клуби тўқнаш келган хайрлашув ўйини 1977 йил 1 октябрда бўлиб ўтди. Қирол бир таймни «Сантос»да, иккинчисини «Космос»да ўйнади.
Бразилия терма жамоаси
1957-1971 йиллар
Бунга ишониш жуда қийин, Пеле 16 ёшида Бразилия терма жамоасида дебют қилди ва бир йилдан сўнг у билан Швециядаги жаҳон чемпионатига йўл олди. Бу эса бразилияликлар Диди, Гарринча, Марио Загало, Вава, Хосе Альтафини каби футболчиларнинг эътирозига сабаб бўлган.
Ўша йиллар Пелени кўпчилик танимаган ва билмаган эди. Шу сабаб, дастлабки икки ўйинда Висенте Феола “қирол”ни захирада ушлаб турди ва фақат гуруҳ босқичининг учинчи ўйинида майдонга туширди.
Чорак финалдан бошлаб эса Қирол дарвозани ишғол қила бошлади – илк гол Уэльсга, ярим финалда Францияга 3 гол (5:2) ва финалда турнир мезбонлари – шведлар дарвозасига 2 гол (5:2).
Бундай ҳолат жаҳон футболи тарихида аввал ҳам, ундан кейин ҳам бўлмаган, бундан кейин ҳам бундай бўлмайди, деган фикрлар бор.
Орадан тўрт йил ўтиб, Пеле Чехословакия термаси билан турнирнинг иккинчи ўйинида жароҳат олиб, чемпионат охиригача майдонга тушмади. Худди шу воқеа 1966 йилда у билан содир бўлди, яна гуруҳ босқичининг иккинчи ўйини ва Қиролнинг янги жароҳати чемпионатда ўйнашга имкон бермади.
Аммо агар Чехословакия билан ўйинда жароҳат ўйин эпизодида олинган бўлса, қоидаларга кўра футболчини алмаштириш мумкин эмас эди. Кейинчалик португалияликлар қирол учун ҳақиқий овни уюштирдилар ва уни атайлаб жароҳатлашганди.
Шунга қарамай, Пеле жаҳон чемпионатида яна бир бор порлади. 1970 йилда Бразилия терма жамоаси учинчи марта лига чемпионлигини қўлга киритди. Жамоада кўпроқ ўйнаб улгурган, етук футболчи бўлган Пеле ажойиб турнир ўтказди, унинг майдондаги функцияларида баъзи ўзгаришларга қарамай, у тўртта гол урди, шу жумладан Италияга қарши финал учрашувида ҳам рақиблари дарвозасини ишғол қилган. Пеле Бразилия терма жамоаси сафида учта чемпионликни қўлга киритди, шунингдек, сайёрадаги ягона уч карра жаҳон чемпиони бўлди.
Ажабо, ўша даврда Бразилия терма жамоаси Жанубий Америка кубогини қўлга кирита олмаганди, шу боис Пеленинг коллекциясида қитъа чемпионлиги йўқ.
Умуман олганда, Пеле терма жамоа либосида 92 марта майдонга тушиб, 77 та гол урган.
Давоми бор.