Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Евро-2024 саралаш. Қуръа тартиби ҳақида

Баҳо:
+ | -

Бугун Хорватиянинг Хвар шаҳрида УЕФА Ижроқўм йиғилиши ўтказилди. Унда 2024 йилда ўтказиладиган Европа чемпионатининг саралаш босқичига қуръа ташлаш тартиби тасдиқланди.

Қачон?
Қуръа ташлаш маросими 9 октбрь куни Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланади. Тадбир Германиянинг Франкфурте-на-Майне шаҳрида бўлиб ўтади.

Қуръа тартиби
— ЕВРО-2024 мезбони ҳисобланган Германия терма жамоаси саралаш босқичида қатнашмайди. Шу боис, бу жамоа қуръада ҳам иштирок этмайди.

— УЕФА Ижроқўмининг 2022 йил 28 февралдаги қарорига асосан Россиянинг барча жамоалари УЕФА тасарруфи остидаги мусобақалардан четлатилган. Шунингдек, ушбу қарор Спорт арбитраж судининг 2022 йил 15 июлдаги қарори билан тасдиқланган. Шу боис, Россия Европа чемпионати саралаш босқичида иштирок этмайди.

— Саралаш босқичида 53та терма жамоа қатнашади. Улар қуръа орқали 10та гуруҳга тақсимланади: 7та гуруҳда бештадан жамоа ва 3та гуруҳда олтидан жамоа ўрин олади.

— Қуръадан аввал жамоалар 6та саватчага тақсимланишади. Биринчи саватчадан УЕФА миллатлар лигаси финалига чиққан 4та жамоа ва рейтингда юқори поғонани банд этган яна 6та жамоа ўрин олади. Сўнгги саватчада эса атиги 3та жамоа бўлади.

 — УЕФА миллатлар лигаси финалига чиққан 4та жамоа "A", "B", "C" ва "D" гуруҳларига жойлаштирилади. Агар Германия Миллатлар лигаси финал босқичига чиқса, ушбу мусобақа финалига чиққан қолган 3та жамоа қуръа ёрдамида "A", "B", ва "C" гуруҳларига жойлаштирилади.

— Қуръада қуйидаги жамоалар бир гуруҳга тушишига йўл қўйилмайди:

Арманистон / Озарбойжон
Балрусь / Украина
Гибралтар / Испания
Косово / Босния ва Герцеговина
Косово / Сербия

— Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар ЕВРО-2024 йўлланмасини қўлга киритишади. Сўнгги 3та йўлланма эгалари эса 2024 йилнинг март ойида плей-офф босқичи орқали аниқланади.

Tdhjgf Бугун Хорватиянинг Хвар шаҳрида УЕФА Ижроқўм йиғилиши ўтказилди. Унда 2024 йилда ўтказиладиган Европа чемпионатининг саралаш босқичига қуръа ташлаш тартиби тасдиқланди.

Қачон?
Қуръа ташлаш маросими 9 октбрь куни Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланади. Тадбир Германиянинг Франкфурте-на-Майне шаҳрида бўлиб ўтади.

Қуръа тартиби
— ЕВРО-2024 мезбони ҳисобланган Германия терма жамоаси саралаш босқичида қатнашмайди. Шу боис, бу жамоа қуръада ҳам иштирок этмайди.

— УЕФА Ижроқўмининг 2022 йил 28 февралдаги қарорига асосан Россиянинг барча жамоалари УЕФА тасарруфи остидаги мусобақалардан четлатилган. Шунингдек, ушбу қарор Спорт арбитраж судининг 2022 йил 15 июлдаги қарори билан тасдиқланган. Шу боис, Россия Европа чемпионати саралаш босқичида иштирок этмайди.

— Саралаш босқичида 53та терма жамоа қатнашади. Улар қуръа орқали 10та гуруҳга тақсимланади: 7та гуруҳда бештадан жамоа ва 3та гуруҳда олтидан жамоа ўрин олади.

— Қуръадан аввал жамоалар 6та саватчага тақсимланишади. Биринчи саватчадан УЕФА миллатлар лигаси финалига чиққан 4та жамоа ва рейтингда юқори поғонани банд этган яна 6та жамоа ўрин олади. Сўнгги саватчада эса атиги 3та жамоа бўлади.

 — УЕФА миллатлар лигаси финалига чиққан 4та жамоа "A", "B", "C" ва "D" гуруҳларига жойлаштирилади. Агар Германия Миллатлар лигаси финал босқичига чиқса, ушбу мусобақа финалига чиққан қолган 3та жамоа қуръа ёрдамида "A", "B", ва "C" гуруҳларига жойлаштирилади.

— Қуръада қуйидаги жамоалар бир гуруҳга тушишига йўл қўйилмайди:

Арманистон / Озарбойжон
Балрусь / Украина
Гибралтар / Испания
Косово / Босния ва Герцеговина
Косово / Сербия

— Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар ЕВРО-2024 йўлланмасини қўлга киритишади. Сўнгги 3та йўлланма эгалари эса 2024 йилнинг март ойида плей-офф босқичи орқали аниқланади.

Европа чемпионати 2024 йилнинг 14 июль ва 14 июль кунлари оралиғида Германиянинг 10та шаҳридаги стадионларда ўтказилади. Унда 24та жамоа қатнашади.

Манба: "Футбол қоидалари" телеграм канали.

Киритилди: 22:30, 20.09.2022.
Ўқилди: 4038 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.