"Ливерпуль" ҳужумчиси Роберто Фирмино Филиппе Коутиньо билан бирга ўйнаган вақтларини эслади. Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчилар 2015 йилдан 2018 йилгача, яъни Коутиньо "Барселона"га кетгунга қадар "Ливерпул"да бирга ўйнашган.
"Биз бирга ўйнаганимизда ажойиб вақт ўтказдик. У билан бирга ўйнаш ҳақиқий шараф. У ажойиб ўйинчи ва мен унга ҳалигача қойил қоламан. Коутиньо мени илҳомлантиради” - деди Фирмино “Ливерпуль” расмий сайтига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, қишда Коутиньо Англия Премьер-лигасига қайтиб, "Астон Вилла" сафига кўчиб ўтган эди. Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида футболчи чемпионатда 5 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширган бўлса, янги мавсумда ҳали бирорта ҳам самарали ҳаракатга эришгани йўқ.