Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

"Бавария"нинг Нагельсманн борасидаги режалари маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" ҳали Юлиан Нагельсманни истеъфога чиқармоқчи эмас, балки унинг иш услубини ўзгартиришини хоҳлайди.

Sky Sports Deustchland хабарига кўра, айни дамда Мюнхен клуби раҳбарияти 35 ёшли мураббийни истеъфога чиқариш ниятида эмас. Клуб раҳбарлари Бундеслигада ғалаба қозонмаган тўртта ўйиндан сўнг "Бавария"дан вазиятни ўзгартиришини кутишмоқда.

Бундан ташқари, “Бавария” раҳбарияти Нагельсманн жамоани бошқариш услубига ўзгартиришлар киритишини ва ҳозиргидек инқирозли вазиятларда уни яхшироқ бошқаришни ўрганишини истамоқда.

Қайд этилишича, мураббий ҳар доим ҳам таркибга киритилмайдиган футболчилар билан яхши мулоқот қилиши кутилмоқда. Мюнхенликлар клуби ярим ҳимоячи Райан Гравенберхнинг интервьюсига эътибор қаратди, у жамоада бор-йўғи бир неча ҳафта ўтказган бўлса-да, ўйин вақтидан норозилигини омма олдида билдирди. Леон Горецка ҳам яқинда шундай шикоят билан чиққанди.

Клуб бошлиқлари жамоа ичидаги мураббийдан норозилигини ҳам, ОАВда мавжуд вазиятнинг қизғин муҳокама қилинишини ҳам пайқаяпти. Нагельсманн келажакда журналистлар билан мулоқот қилиш услубини ўзгартириши кутилмоқда.

Шунга қарамай, "Бавария" раҳбарияти мураббийни қўллаб-қувватламоқда.

Киритилди: 14:37, 23.09.2022.
Ўқилди: 1787 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.