Аргентиналик дарвозабон Эмилиано Мартинес ҳамюрти Лионель Мессини мақтади.
“Мен уни (Мессини) икки-уч йилдан бери биламан ва у жуда камтар. У ҳаммани ҳайратда қолдиради. У бу ерга худди биз каби кулиб, завқланиб келади. Биз бундан завқланамиз. Терма жамоага келаман ва дўстларим билан таътилга чиққандек бўламан. Ва у ҳам ўзини шундай ҳис қилади, - деди Мартинес.
Қандай? Билмайман, лекин у мени ғалаба қозонишим учун ўзимнинг энг яхши версиям бўлишга ундайди”, — дея қўшимча қилди 30 ёшли дарвозабон.