Кириш Регистрация
10/10 05:00 Перу - Уругвай
10/10 14:10 Австралия 3-1 Хитой
10/10 19:00 Ўзбекистон 0-0 Эрон
10/10 19:00 Иордания 0-2 Жанубий Корея
10/10 21:00 Баҳрайн 2-2 Индонезия
10/10 21:00 Қатар 3-1 Қирғизистон
10/10 21:00 Уммон 4-0 Кувайт
10/10 21:00 БАА 1-1 КХДР
10/10 23:00 Ироқ 1-0 Фаластин
10/10 23:00 Саудия Арабистони 0-2 Япония
11/10 01:00 Боливия 1-0 Колумбия
11/10 02:00 Эквадор 0-0 Парагвай
11/10 02:00 Венесуэла 1-1 Аргентина
11/10 05:00 Чили 1-2 Бразилия

Давид Сильва: "Мени пакана деманглар"

Баҳо:
+ | -

Европа чемпиони Давид Силва ФИФА рвсмий сайтига  интервью буриб ўтди. Эътиборингизга ушбу интервью ҳавола этамиз.

- Сиз оҳирги Европа чемпионатида гол урдингиз. Ушбу гол ўйинга қанчалик таъсир қилди?

- Учрашувдаги ҳисобни очганимдан ҳурсандман. Рақиб менинг голимдан кейин, очилиброқ ўйнашга мажбур бўлди. Биз биринчи голни уриш қанчалик муҳим эканлигини яхши биламиз. Шунинг учун ҳам ўзимизни ўйин олдидан, бунга таёрлаган эдик. 

- Испания термаси таркибидаги энг бўйи майда футболчидаридан бири, боши билан дарвозани ишғол этди. Ўзингиз ҳам, голдан ҳайратга тушдингизми? 

- Фақат, илтимос, Мени пакана деманглар!!!(кулади). Шунчаки, ўша вазиятда керакли пайтда ва керакли жойда пайдо бўлдим ҳалос. Фабрегасни қўлаб қуватладим. Бундай моҳирона тўп узатгани учун ундан миннатдорман. 

- Доимо ҳимояланадиган Италияга қарши ўйнаш осонми ёки ҳужумкор Италияга қарши ўйнаш осонми? 

- Ҳимояланаётган Италияга қарши ўйнаш қийин. Бундай пайтда имкон қадар сабрли бўлиш талаб этилади. Италиянинг ҳужумкор ўйин намоиш этишини билар эдик. Агар жамоа ғалаба қозонишни истаса ҳужум қилиш керак. Ҳаммаси ўз қўларида эди. 

- Финалдаги Италия билан груҳдагисини қандай фарқи бор? 

- Дастлабки ўйин, мусобақа бошланишида бўлган эди. Ўшанда Италия деярли ҳужумкор ўйин намоиш этган эди. Финалга келсак, менинг голим ўйин тизгинини ўзгартириб юборди. Италия эса, голдан кейин асабийлаша бошлади. 

- Финал ўйининг биринчи бўлимида Испания тўп билан деярли тўлиқ муомила қилди. Биринчи бўлимда, италияликлар деярли ҳужум қилиша олишмади. Ўйин режаси шундай тузилган эдими?   

- Йўқ, шунақа бўлиб қолди. Италияликлар иккинчи бўлимда олдинга ўтишга мажбур бўлишди. Чунки улар гол уришлари керак эди. Иккинчи бўлимда, италияликлар бизларга бўш зоналарни очиб беришди. Биз эса, бўш зоналар очилишини кутаётган эдик.

- Мавсум сиз учун омадли ўтди. Клубингиз билан Англия чемпиони бўлдингиз. Келажагдаги режаларингиз қандай? 

- Яна чемпионлик учун курашамиз. Чемпионлар Лигасида ҳам имкон қадар яхшироқ қатнашишга ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, ҳеч бўлмаса битта турнирда ғолиб бўламиз. 

- Мана икки йилдирки Англияда тўп сураяпси. Айтингчи Англияга нима етишмаяпти? 

- Футбол ватани вакилларида ажойиб жамоа йиғилган. Ўйлайманки, эртами - кечми улар албатта бирон - бир совринни қўлга киритишади. Озгина вақт керак ҳолос.

 
Манба: sportbox.ru
Киритилди: 20:57, 04.07.2012.
Ўқилди: 5085 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.