Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Саудия Арабистони 2030 йилги Жаҳон кубогини қабул қиладими? ФИФАга тўртта таклиф бор

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича 24-жаҳон чемпионати 2030 йилнинг ёзида бўлиб ўтади. Турнир тарихдаги биринчи жаҳон чемпионатидан юз йил ўтиб бўлиб ўтади. Жаҳон чемпионатининг финал босқичида 48 та жамоа иштирок этади. 2019-йилнинг 24-октябрь куни ФИФА турнирни ўтказиш учун аризаларни расмий қабул қилиш 2022-йилда бошланишини ва ғолибни якуний саралаш ФИФАнинг 2024-йилги 74-конгрессида бўлиб ўтишини маълум қилди. Атиги икки ой ичида етти давлат мусобақани ўтказиш учун ариза топширди.

2030 йилги жаҳон чемпионати мезбонлиги учун қайси давлатлар ариза топширган

Марокаш турнирни ўтказиш учун ариза берган биринчи давлат бўлди. Бу 2018 йил октябрь ойида содир бўлди. Икки йил ўтгач, Испания ва Португалия қўшма баёнот юборди, улар ёзда Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун қайси стадионлар тайёр эканини маълум қилди. Улар томонидан 14 та арена таклиф қилинди. Жаҳон чемпионати учун Испанияда мусобақа талабларига жавоб берадиган 14 та стадион мавжуд. Испания асосий давлат бўлиб, Португалияда 3 та стадион ўйинларни қабул қилиши режалаштирилган, деб хабар берган эди Маrcа.

Португалия “Да Луж”, “Драгау” ва “Хосе Алваладе” стадионларини таклиф қилмоқда. Испания “Сантяго Бернабеу”, “Ванда Метрополитано”, “Камп Ноу”, “Корнелла”, “Ла Картуха”, “Сан-Мамес”, “Месталья”, “Риазор”, “Эл Молинон”, “Ла Ромареда”, “Реале Арена”, “Ла Росаледа”, “Гран Канария” ва “Ла Кондомина” стадионлари ариза учун кўриб чиқилади.

Жорий йилнинг август ойида Жанубий Американинг тўртта давлати – Уругвай, Аргентина, Парагвай ва Чили биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш учун ариза топширди. Бу давлатлар “Биргаликда 2030” шиори остидаги жаҳон турнирини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритишга умид қилмоқда. Ариза топшириш маросими 1930 йилда Жаҳон чемпионати финалига мезбонлик қилган Монтевидеодаги "Cентенарио" стадионида бўлиб ўтди. Шу билан бирга, УEФА президенти Александер Чеферин 2030-йилги Жаҳон чемпионати Испания ва Португалияда ўтказилишига ишонч билдирмоқда, деди Football Talks нашри. Функционер, шунингдек, ушбу аризани ғолиб деб ҳисоблашини ва УEФА бунга ёрдам беришга ҳаракат қилишини қўшимча қилди.

Саудия Арабистони, Миср ва Грециянинг биргаликдаги таклифи

Сентябрь ойи бошида The Times нашри вазиятдан хабардор манбаларига таяниб, бир неча ҳафта ичида Саудия Арабистони, Миср ва Грециянинг турнир мезбонлиги учун қўшма аризаси расман эълон қилиниши ҳақида хабар берган эди. Ҳукумат даражасидаги музокаралардан сўнг қарор қабул қилинди. Агар бу давлатлар 2030 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини қўлга кирица, Саудия Арабистони Миср ва Грецияда инфратузилмани тайёрлаш харажатларининг бир қисмини ўз зиммасига олади. Таклиф УEФА томонидан қўллаб-қувватланган Испания-Португалия қўшма таклифига жиддий рақобатчи бўлади, чунки Саудия Арабистони, Миср ва Греция учта турли конфедерацияни ифодалайди. Ушбу таклиф Осиё, Африка ва айрим Европа давлатлари томонидан қўллаб-қувватланиши кутилмоқда.

Яна бир бор қишда Жаҳон чемпионати ўтказилишига қарши бир фактор борки, турнир мавсумни бир ойдан кўпроқ вақтга тўхтатиб қўйиши мумкин. Манбага кўра, ФИФА раҳбари Жанни Инфантино сўнгги ҳафталарда Саудия Арабистони, Миср ва Греция вакиллари билан учрашган, бироқ ФИФА манбалари у бирон бир аниқ таклифни қўллаб-қувватламаслигини айтган.

ФИФА президентининг ўзи 2021 йилнинг март ойида ҳар бир давлатга нисбатан адолатли муносабатда бўлишини айтган эди. “Жаноб Борис Жонсон ва Британиянинг Жаҳон чемпионатини ўтказишга қизиқиши ҳақида ўқиганимдан жуда мамнунман. Қанчалик кўп даъвогарлар бўлса, мен шунчалик хурсандман, чунки бизда тоза, шаффоф, профессионал тендер жараёни бор, унда қоидалар тендер таклифлари топширилишидан олдин ҳам аниқ”, деди Жанни Инфантино.

Турнир қишда ўтказилиши мумкинлигидан ташқари, у бир-биридан узоқда жойлашган мамлакатларда ўтказилади. Бу уч давлат орасидаги масофа.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатининг олдини олмоқчи. Уларнинг сўзларига кўра, агар ФИФА инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ мезонларни қўлласа, Жаҳон чемпионатини Жануби-Ғарбий Осиё давлатларидан бирида ўтказиш “деярли имконсиз” бўларди. Ташкилотга кўра, ФИФА Саудия Арабистони билан боғлиқ ҳар қандай мумкин бўлган аризани кўриб чиқишда инсон ҳуқуқлари мезонларини қатъий қўллаши керак. Турнирни Испания ва Португалияда ўтказиш энг яхши ечимга ўхшайди. Шундай эмасми?

Киритилди: 20:53, 25.09.2022.
Ўқилди: 4590 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4593]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4421]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2600]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2394]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2308]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1932]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1883]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1622]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1619]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1606]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик