Жаҳон футболининг асосий истеъдодларидан бири Жуд Беллингем келаси ёзда ватанига қайтиш ҳақида ўйламаяпти.
Marca нашрининг хабарига кўра, Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед"дан келган таклифларга жавоб бермайди, чунки ярим ҳимоячи "Реал" футболчиси бўлишни орзу қилади. Миш-мишларга кўра, Дортмунднинг "Боруссия" клуби раҳбарияти 19 ёшли инглиз футболчисини 93 миллион еврога сотишни кўриб чиқишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Беллингемнинг "арилар" билан шартномаси 2025 йилда тугайди. Футболчи немис клуби сафига 2020/2021 йилги мавсум олдидан келиб қўшилган ва бунгача "Бирмингем" жамоасида ўйнаган.