"Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукаку қўшимча текширувдан ўтди. Унинг натижаларидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бельгиялик футболчининг жароҳатдан сўнг тикланиш жараёни режа бўйича кетмоқда. La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, Лукаку чоршанба куни машғулотларни давом эттириши кутилмоқда.
Шу билан бирга, Ромелу Лукаку октябрь ойининг биринчи кунида А Сериядан ўрин олган “Интер” – “Рома” учрашувига илк дақиқаларданоқ майдонга тушадими ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас.
“Интер” – “Рома” учрашуви 1 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.