Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

АПЛ. Кучли олтиликдаги ҳар бир клубдан бир вакил. Улар ЖЧни ўтказиб юбориши мумкин

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасидаги футболчилар савия жиҳатдан ажралиб туради. Айниқса, кучли олтилик жамоалари жаҳоннинг етакчи клублари ҳисобланади. Уларда ўйновчи футболчилар эса терма жамоа даражасидаги вакиллардир. Шунга қарамай, Англиянинг топ-6 клубларидан ҳеч бўлмаганда битта вакил ЖЧни ўтказиб юборади (асосий таркиб). Қуйида шу ҳақида сўз боради.

"Арсенал" – Габриэллар

Бразилия терма жамоасининг мундиалдан олдинги таркиби бироз ғалати эди. Бош мураббий Тите қандайдир тажрибани амалга оширган бўлса керак. Акс ҳолда "Арсенал"даги 3 та топ-футболчини чақирган бўларди. Жезус борасида унчалик ҳам муаммо йўқ. Буни тушунса бўлади. Аммо Мартинеллининг терма жамоадан тушиб қолиши катта муаммодир. Шунингдек, ҳимоячи Габриэл ҳам Лондонда қолган. Унинг ўрнига "Ювентус"дан Глейсон Бремер ҳамда "Рома"дан Рожер Ибаньеслар чақирилган. Бу шуни англатадики, ҳозирдан бошлаб то Жаҳон чемпионатига қадар 13 та ўйин бор ва бу икки Габриэл шу вақт оралиғида ўзини кўрсатиши лозим.

"Челси" – Весле Фофана

"Челси"нинг янги вакили ҳали асосий жамоага ўйин ўтказмади. У фақатгина 21 ёшгача бўлган жамоада ҳаракат қилган холос. Шунга қарамай, Фофананинг ўзи Дидье Дешам тузажак жамоага кира олишига ишонмоқда. Фофана атрофидаги вазиятни Кот-д'Ивуар синчковлик билан кузатмоқда. Агарда Франция термаси уни жалб қилмаса, у ҳолда африкаликлар ҳимоячини ўзида ўйнаш учун кўндиришга ҳаракат қилади.

"Ливерпуль" – Александер-Арнольд

Саутгейтнинг танловлари сўнгги пайтларда зиён келтирмоқда. Буни Англия терма жамоасидаги ҳимоячилар ҳаракати кўрсатиб берди. Аммо бунга Александер-Арнольднинг спорт формаси ҳам катта таъсир кўрсатган. "Ливерпуль" юлдузидан тезда ўзига келиб олиш талаб этилади. Акс ҳолда, Трент терма жамоадаги ўрнидан ажраб қолиши мумкин.

"Манчестер Сити" – Калвин Филлипс

"Шаҳарликлар"ни айни дамдаги таркибига назар солсангиз, у ердаги ҳеч бир футболчи ЖЧ ҳавосидан бебаҳра қолмаслигига амин бўласиз. Аммо Филлипс бундан мустасно. Чунки ярим ҳимоячининг елкасидаги жароҳат бунга йўл қўймаслиги мумкин. Ҳатто, ҳозир ҳам йўл қўймаяпти. Шу сабабдан Калвин Филлипсни Қатарда кўриш эҳтимолимиз анча паст.

"МЮ" – Маркус Рэшфорд / Жейдон Санчо

Харри Магуайрни Англия термасига киритмаслик Саутгейт учун катта фожиа бўлиши мумкиндир. Аммо "Манчестер Юнайтед"даги Рэшфорд/Санчо жуфтлиги ҳақида бундай демаган бўлардик. Охирги пайтларда бу ҳужумчиларнинг натижалари анча яхшиланган. Бироқ, бу терма жамоага кириш учун етарли эмас деб ҳисобланмоқда.

"Тоттенхэм" – Эрик Дайер

"Шпорлар"нинг Лангле ва Роял каби ҳимоячилари терма жамоаларидаги йиғинларга чақирилмаган эди. Буни тушиниш мумкин. Шу билан бир пайтда Эрик Дайер Англияга чақирув олди. У Саутгейтда яхши таассурот қолдирди. Шу сабаб Қатарга бориш эҳтимоли баландроққа кўтарилган. Бироқ, бир ярим ой ичида ҳамма нарса бўлиши мумкин. Дайернинг фавқулотда жароҳат олиши кўп нарсани ўзгартиради.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 14:52, 28.09.2022.
Ўқилди: 2646 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3789]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2899]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2009]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1884]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1868]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1620]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1571]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1514]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1506]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1350]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.