Сўнгги ҳафталарда матбуотда Антонио Контени "Ювентус"га қайтиши ҳақидаги миш-мишлар пайдо бўлди. Ҳозирда "Тоттенхэм"да ишлаётган италиялик мутахассис бу ҳақда ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бу суҳбатлар Массимилиано Аллегри ва шахсан менга нисбатан ҳурматсизликдир.
Менга “Тоттенхэм”да ишлаш ёқади ва клуб эгаси ҳамда Фабио Паратичи билан яхши муносабатдаман. Келажагимда муаммо кўрмаяпман”, - дея қўшимча қилди италиялик мутахассис Evening Standard билан суҳбатда.
"Ювентус" 2022/2023 йилги мавсумни унчалик яхши бошламади. Айни дамда жамоа А Серия турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.