Ярим ҳимоячи Артур Мелонинг агенти мижозининг "Ливерпул"га ўтиш истаги ҳақида гапирди.
Бразилиялик футболчи август ойи охирида "Ювентус"дан ижара асосида сотиб олиш шарти билан "қизиллар" сафига қўшилди, аммо шу кунгача асосий таркибда фақат бир марта майдонга тушди.
“Артурга формасини қайтариш учун қўшимча вақт керак эди. Қолаверса, инглиз ва итальян футболи ўртасидаги жиддий фарқлар ҳам ўз таъсирини ўтказди.
Энди у оптимал шароитларга эришди ва тўлиқ мураббий ихтиёрига қайтди. Мен Артурнинг «Ливерпул»да ўзини кўрсатиш қобилиятига шубҳа қилмайман", - дейди футболчининг вакили.