Туриннинг "Ювентус" клуби жамоа етакчиси Андреа Пирло борасида Франциянинг "ПСЖ" клуби билдирган таклифни рад этди.
Парижликлар Пирло учун 12 миллион евро беришга тайёр туришганди. Аммо "Ювентус" раҳбарияти футболчини ҳеч қандай пулга сотилмаслигини айтиб, таклифни қатъий равишда рад этишди.
Эслатиб ўтамиз, Пирло ўтган мавсум бошида эркин агент сифатида "Милан"дан "Ювентус" сафига келиб қўшилган эди.