Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Фердинанд: "Каземиро нима учун олиб келинди?"

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Рио Фердинанд “қизил иблислар” мураббийлар штаби амалда майдонда фойдаланмаётган янги футболчи Каземиро ҳақида гапирди.

“Каземирога имконият берилмади. Трансфердан сўнг у фақат кучсиз рақибга қарши ўйинда майдонга тушди. У ажойиб формада эди, лекин унга таркибдан жой берилмаяпти. Ҳозир унинг аҳволи оғирлашди, чунки у захирада ўтирибди. Қизиқ, Каземиро "Реал"да қандай мартаба бўлганини ҳисобга олсак, ҳозир қандай фикрда экан?", - дея Фердинанднинг сўзларини келтиради Talksport.

30 ёшли бразилиялик ёзда 70 миллион евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди. У билан 2026 йилнинг ўрталарига қадар шартнома имзоланган.

Киритилди: 10:25, 04.10.2022.
Ўқилди: 2532 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик