Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Қатар-2022. Жаҳон чемпионати ҳақида сиз билмаган маълумотлар жамланмаси

Баҳо:
+ | -

Қатардаги мундиалнинг старт олишига 50 кун вақт қолмоқда. Бу муддат қисқаргани сайин, турнирга бўлган қизиқишлар ҳам ошиб бораверади. Франция Россия майдонларида зафар қучганди. Шу сабаб улар амалдаги чемпион мақомида ҳаракат қилади. Қолаверса, бир қанча мамлакатлар ҳам бош соврин учун жиддий даъво қилмоқда. Қуйида Қатардаги Жаҳон чемпионати ҳақида сиз билмаган маълумотлар жамланмасини тақдим этамиз.

 

Бу йилги Жаҳон чемпионати Ўрта Шарқда ўтаётган илк ва энг йирик мусобақа саналади. Минтақанинг ўта иссиқлиги сабаб, турнир ноябрь-декабрь ойларига кўчирилган.

Мусобақа мезбонлари ЖЧдаги ягона дебютант жамоа саналади ва 20 ноябрь куни Эквадорга қарши майдонга тушади.

Ушбу мундиал 32 та жамоа қатнашадиган мусобақанинг сўнггиси бўлади. 2026 йилдан бошлаб ФИФА жамоалар сонини 48 тага оширади (АҚШ-КАНАДА-МЕКСИКА).

Жаҳон чемпионатига ташриф буюрган мухлислар кунига фақат 19 соат давомида алкоголли ичимликлар истеъмол қилиши мумкин холос. Бу ичимликларнинг ҳар бир идиши 8 фунтдан сотилади.

Қатарда ноябрнинг ўртача ҳарорати 26 даражани ташкил этади. Декабрда эса ҳарорат 21 даражагача пасаяди.

Ҳар бир жамоа жами 26 та футболчи билан турнирга келиши керак. Шулардан 15 таси захира ўйинчилари бўлади.

Турнир ўтадиган 8 та стадион атиги 48 мил масофага жойлаштирилган. Уларнинг энг шимоли "Ал-Байт", энг жануби эса "Ал-Жануб" стадиони билан тугайди.

Уэльс терма жамоаси ўз тарихида иккинчи марта ЖЧда иштирок этмоқда. Улар сўнгги бор 1958 йил, бундан 64 йил олдин, Пеле Швеция дарвозаси ишғол қилганида мусобақа жадвалида бўлган.

Дунё бўйлаб кўплаб мухлислар кичкина давлатга оқиб келиши сабабли, Қатардаги меҳмонхоналар нархи ўта баланд бўлади ва бир кечага 3000 фунтдан тушади.

Жаҳон чемпионатининг финал чиптасида олтин кукуни бўлади.

Қатардаги турнирнинг энг оддий чиптаси нархи 529 фунтдан 1408 фунтга кўтарилган.

32 та жамоа бир соврин учун кураш олиб боради. Ўша соврин - олтин кубок 1974 йилда италиялик сангтарош Сильвио Гаццанига томонидан ишланган. Унинг бўйи 36,5 сантиметрни, оғирлиги эса 6,175 граммни ташкил этади.

Турнирнинг энг йирик стадиони "Лусаил" ўйингоҳи бўлиб, у Қатар пойтахти Доҳадан 23 километр шимолда жойлашган. Ушбу стадионда мундиалнинг жами 10 та ўйини бўлиб ўтади. Улар ичида финал баҳси ҳам мавжуд.

Қатарга 1 миллиондан ортиқ сайёҳ келиши кутилмоқда. Турнир учун эса жами 2,45 миллион дона чипта сотилди.

Қатарнинг аҳолиси сони 2,5 миллион киши. Улар 11 минг километр-квадрат ҳудудда истиқомат қилади.

2022 йилги мундиалнинг умумий соврин жамғармаси 385 миллион фунтни ташкил этади. Шундан 36 миллион фунтни финалда ғалаба қозонган жамоа олади.

Бу йилги Жаҳон чемпионатини дунё бўйлаб жами 5 миллиарддан ортиқ инсон томоша қилиши кутилмоқда. Бу дегани, сайёра аҳолисининг учдан икки қисмидир.

Қатар йирик турнирга тайёргарлик кўриш учун 185 миллиард фунт сарфлади. Шундан 33 миллиард фунт Доҳа шаҳрида метро қуриш учун кетган. 14 миллиард фунт "Ҳамад Халқаро Аеропорти"га, 6 миллиард эса стадионлар қуришга сарф этилган.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 13:54, 05.10.2022.
Ўқилди: 5619 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4601]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2555]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2385]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2049]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1660]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1605]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1562]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1530]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1421]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1404]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик