Ҳужумчи Антуан Гризманн "Барселона"дан "Атлетико"га тўлиқ ўтиш арафасида.
Аввал хабар қилинганидек, клублар франциялик футболчининг трансфери шартларини келишиб олди - 20 миллион евро ва футболчининг ўйинига қараб 2 миллион бонус. ТМW хабарига кўра, Гризманн ниҳоят "Барселона"ни тарк этиш учун маошини сезиларли даражада камайтиришга рози бўлган. Форварднинг шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, ижара шартномасида Гризманнни 40 миллион еврога сотиб олиш кўзда тутилган эди. Ушбу банд кучга кирмаслиги учун "Атлетико" футболчининг ўйин вақтини жиддий чеклашга мажбур бўлди.