Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

2019 йилда «Аякс» порлаган футболчилар нега топ даражага чиқа олмади?

Баҳо:
+ | -

2019 йилнинг баҳорида “Аякс” Европада фуррор кўтарган, ЕЧЛ яримфиналига чиққан, таркибдаги бир қатор ёш ижрочилар бўлажак топ юлдузлар сифатида баҳоланганди. Зиеш, де Йонг, де Лигт, ван де Бек... Қизиғи, орадан уч йил ўтса ҳамки, уларнинг ҳеч бири кутилган даражага чиқмади, ҳамон ўзини қидирган, ўз йўлини йўқотиб қўйган футболчилардек таассурот қолдирмоқда.

Мисоллар биттадан кўп экан, демак қанақадир умумийлик қидиришга эҳтиёж сезилади. Ҳолатни айниқса, Донни ван де Бек мисолида тушунтириш осон, менимча.

Донни уникал футболчи – яққол ажралиб турадиган жиҳати йўқ,зарбаси, тезлиги, дриблинги, паслари қанақадир топ даражада эмас. Аммо шундаям унинг топ-футболчи сифатида салоҳиятини намоён қиладиган ягона томони: тўпсиз ҳаракатланиши, жарима майдонида пайдо бўлиши, чизиқлар орасида очилиб, ўзига ва шерикларига коридорлар барпо қилиши ўта юқори даражада. Табиийки, бу алоҳида “скилл” эмас, яъни айтайлик, ФИФА ўйинида ундан фойдалана олмайсиз. Лекин агар юқори даражада шакллантирилган тизим бўлса, унинг мурвати сифатида жуда фойдали бўла олади. Шарти шуки, унинг ҳаракатлари майдондаги бошқа шериклари билан уйғун бўлиши, бошқалар ҳам у каби фикрлаши, айни механизм бўлиши керак. Футболда масалан, “Бавария” ҳужумчиси Томас Мюллерни қиёслаш мумкин, унинг ҳам айнан ниманинг ҳисобида топ-футболчи эканини айта олмаймиз, тўғрими?

Хуллас, ван де Бек Манчестерга тайёр қурилган тизимга келмади, назаримда, Сульшер уни нима учун сотиб олаётганини билмаган ҳам. Ҳа, Рангник ҳам Доннини асосийга киритмади, ҳатто ўша тен Хаг “Юнайтед”га келганида, кўпчилик ниҳоят нидерландиялик футболчи иккинчи марта очилишини кутганди – ҳали йўқ. Сабаби, тен Хаг ҳали “Олд Траффорд”да ўз жамоасини қургани йўқ. Ўзгарувчи, қисман футболчиларнинг маҳорати (ўқинг: "скил"лари) кўп нарсани ҳал қилиши мумкин бўлган бундай ўтиш даврида Донни ҳеч қачон Брунога тенг кела олмайди. Қайсидир тизимда балким айни савиядаги футболчилар бўлишига қарамасдан, айнан ҳозирги шароитда Бруно ва Донни ўртасидаги фарқ жудаям катта кўриниб тураверади. Балким яна озгина сабр ва қачонки, “Юнайтед” ўйини шаклланган тенхагча футбол ўйнашни бошлаши ҳамоно Донни ван де Бек чинданам фойдали футболчига айланиши мумкин.

Юқоридаги фикрлар аслида фақат Донни ҳақида эмаслигини сездингиз. Саналган бошқа футболчилар ҳам Донни қадар бўлмаса-да, бирор тизим ичида яхшироқ ўзини кўрсата оладиган умумийликка эга. Лекин Френки Де Йонг уч йил ичида Барселонада уч мураббий билан ишлади. Зиеш ҳам худди шу – Лэмпард, Тухел ва энди Поттернинг ўйин услуби бир-бирининг давомчиси эмаслиги аниқ. Де Лигт “Ювентус”да ҳар йили мураббий алмаштирди, шу ёз эса, жамоани.

Аминман, бу футболчилар айтайлик ўтган мавсумда тен Хагнинг “Аякс”ига боришганда, 2019 йилнинг қолган жойидан давом эттириб, яна топ даражага чиқа олган бўлишарди. Яъни уларнинг кейинги фаолиятларини пасайиш, ишончларни оқлай олмаслик, спорт формасини йўқотганлик ёки бошқа сабаблар билан боғламаган бўлардим. Муаммо кўпроқ клубларнинг ўзида, у ердаги воқеалар оқибатда ушбу трансферлар муваффақиятсиз бўлиб чиқмоқда. Бугун де Йонг Гавига, Донни эса Мактоминейга рақобатни бой бераётгани, айнан шу томондан – ҳикоя қилинаётган футболчилар топ-даражага айнан маълум система ичкарисида чиқиб келишди, табиийки, ўша даражага чиқиш учун ҳам маълум бир шароитга мухтож бўлиб қолаверади.

Менимча, футболчиларни сотиб олаётганда, клублар, мана шу жиҳатларга кўпроқ эътибор беришлари керакдир...

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 14:10, 07.10.2022.
Ўқилди: 3634 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.