Германия чемпионатининг 9-турида Дортмунднинг “Боруссия”сига қарши кечган учрашувда (2:2) “Бавария” ҳимоячиси Альфонсо Дэвис танаффусда алмаштирилди. Бундан сал аввал канадалик футболчининг бошига Жуд Беллингемдан зарба қабул қилиб олган эди.
Текширув Дэвиснинг бош мия жароҳати олганини аниқлади, деб хабар беради Мюнхен жамоаси расмий сайтида.
Матбуот хабарида айтилишича, Альфонсо ўзини яхши ҳис қилмоқда, аммо якшанба куни у машғулот ўтказмаган.
Германия чемпионатининг 9 туридан кейин “Бавария” 16 очко билан турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.