Дортмунднинг “Боруссия” клуби етакчиларидан бири Жуд Беллингем Испаниянинг “Севилья” клубига қарши кечган дуранг (1:1) ҳақида гапирди.
“Тўғрисини айтсам, гол уриш ва ғалаба қозониш анча ёқимли. Бу ўйинда аввалгидек нишонламадим, чунки ўшанда ғалаба қозона олмагандик. Мақсадим жамоага ғалаба келтириш. Ваҳоланки, жамоа иккинчи ўринда. Бу мени қувонтиради", - дея англиялик ярим ҳимоячининг сўзларини келтиради УEФА матбуот хизмати.
Тўрт турдан кейин “Боруссия Дортмунд” пешқадам “Манчестер Сити”дан 3 очко ортда қолган ҳолда 7 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.