Саудия Арабистонининг ҳали қуриб битказилмаган Троена шаҳри 2029 йилги қишки Осиё ўйинларининг мезбонига айланди. Бу ҳақда Осия Олимпия иттифоқининг бош ассамблеясида маълум қилинди.
Мезбонлик нима сабабдан қишки спорт турларини ўтказишга мўлжалланмаган ҳудудда, бунинг устига ҳали лойиҳа бўлиб турган шаҳарга берилди? Қуйида ушбу вазият ҳақида сўз боради.
Ўйинлар 2017 йилдан бери ўтказилмаяпти. 2021 йилда мусобақа Пекинда ўтказилиши белгиланганди, бироқ пандемия сабаб бекор қилинди. 2025 йилги ўйинлар учун эса даъвогар топилмади. 2029 йилги қишки Осиё ўйинларига мезбонлик қилишни хоҳлаган ягона номзод эса Троена бўлди.
Сарават тоғини айтмаганда ҳаво ҳарорати 8 даражадан пастга деярли тушмайдиган Саудия Арабистони қишки Осиё ўйинларига мезбонлик қиладиган Ғарбий Осиёнинг илк вакили бўлади.
Троенадаги марказ Форс кўрфазидаги илк тоғ-чанғи курортига айланади. У 500 миллиард долларга баҳоланган Neom лойиҳасининг бири бўлаги ҳисобланади.
Курорт қайта тикланадиган энергия орқали қувватлантирилади. Унинг таркибида чанғи учишга мўлжалланган ҳудуд, оилавий дам олиш ва соғломлаштириш марказлари, чучук сувли кўл ва интерактив қўриқхона бўлади.
Мажмуада табиий қор билан биргаликда сунъийси ҳам ишлатилади ва бу унинг эриб кетишини 70 фоизгача камайтиради.
Қишки Осиё ўйинларида 47 та медаллар шодаси ўйналади.