Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Ферлан Менди Испания чемпионатининг 9-тури доирасидаги “Барселона”га қарши ўйиндан умидлари билан ўртоқлашди.
“Биз яхши ҳолатдамиз. Биз бу "Эл-классико"да ғалаба қозонишни истаймиз ва ғалаба қозониш учун боримизни берамиз. Бу ўзига хос ўйин, чунки биз икки жамоа ўртасида кучли рақобат борлигини биламиз ва уч очко олиш учун боримизни берамиз.
Менинг вазияфам кўпроқ ҳимояланиш ва мен жамоага ўз мақсадларига эришишда қандай ёрдам беришни биламан. Энг муҳими, бирлашиш ва жамоавий ўйнаш. Биза бир жамоамиз", - деди Менди.