"Челси" бош мураббийи Грэм Поттер жароҳат олган футболчиларсиз жамоани қандай бошқаришини айтди.
Эслатиб ўтамиз, "Милан" билан Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг иккита ўйинида ҳимоячилар Уэсли Фофана ва Рис Жеймс жароҳат олган эди. Ва бундан олдинроқ ярим ҳимоячи Н'Голо Канте жиддий жароҳат олган эди, шу сабабли франциялик футболчи Қатардаги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади.
"Биз Рис Жеймс ёки Н'Голо Канте ва Уэсли Фофана каби футболчиларни соғинамиз дейиш нотўғри бўларди. Аммо бу жамоанинг иши ва менинг вазифам турли хил ечимларни топишдир.
Бизда бошқа Рис Жеймс ёки бошқа Н'Голо Канте йўқ. Тактик нуқтаи назардан, бу қийин, аммо биз буни қабул қилишга тайёрмиз", - деди Поттер.
Саккиз ўйиндан сўнг "Челси" 16 очко тўплади ва Англия чемпионати турнир жадвалининг тўртинчи поғонасида жойлашган. Поттер шогирдлари навбатдаги учрашувини эртага, 16 октябрь куни “Астон Вилла”га қарши ўтказади.