"Бавария" бош директори Оливер Кан Садио Мане ва Маттейс де Лигтнинг ёзги трансферлари ҳақида гапирди.
"Мане "Ливерпуль"дан фақат "Бавария"га келишни хоҳлади. У бу ерда ажойиб ишларни амалга оширади.
Худди шу гап Маттейс де Лигт учун ҳам амал қилади - Европанинг деярли барча топ-клублари қизиққан ўйинчи биз билан бирга бўлишни хоҳлади, - деди Кан немис ОАВларига.