Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов пешқадамлик қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Айни кунларда шахмат бўйича «Мелтwатер Чампионс Чесс Тоур» онлайн мусобақаси ўтказилмоқда.

Жаҳоннинг рейтинги баланд гроссмейстерлари ғолиблик йўлида дона сураётган мазкур мусобақада тезкор шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ортда қолган 8 тур натижаларига кўра, турнир пешқадами бўлиб турибди.

Н.Абдусатторов ортда қолган дастлабки турларда Миттал Адитя (Ҳиндистон), Ричард Раппорт (Руминия), Давид Антон Гуижаррони (Испания) мағлуб этиб, ҳиндистонлик Аржун Еригаиси билан дуранг ўйнади.

Кеча тунда ўтказилган партияларда ҳам Нодирбек анча ишончли ҳаракат қилди. Фақат 5-турда у ҳиндистонлик Видит Сантошга қора доналарда имкониятни бой бериб қўйди.

Олтинчи турда бошқа бир ҳинд гроссмейстери Доммаражу Гукеш таслим этилди. Еттинчи партияда ҳамюртимиз қора доналарда ўйнашига қарамай, ҳиндистонлик таниқли гроссмейстер Пентала Харикришнани енгди.

Саккизинчи турда яна қора доналарда ҳаракат қилган Нодирбек рейтингда ўзидан юқорида бораётган нидерландиялик Аниш Гири билан муросага келди.

Натижада Нодирбек 5 та ғалаба, 2 та дуранг ва 1 мағлубиятдан сўнг 24 имкониятдан 17 очко жамғариб, турнир жадвалида якка пешқадамликни давом эттирмоқда. Кучли учликдан озарбайжонлик Шахрияр Мамедяров ва жаҳон тождори Магнус Карлсен жой олган. Улар ҳисобида 16 очко бор.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 23:36, 16.10.2022.
Ўқилди: 1465 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик