"Анжи" клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Одил Аҳмедов Россияда легионерларга қўйилган лимитни олиб ташланиши керак деб ҳисоблайди.
"Европада "лимит" деган тушунчанинг ўзи йўқ, шунинг учун у ерда футболчилар ўзларини қулай сезадилар ва профессионал томондан ўсадилар. Агар, Россияда лимитни бекор қилиса, жуда яхши бўлади, маҳаллий йигитлар ўзларини кўрсатишга ва таркибдан жой олишга қаттиқ ҳаракат қиладилар.
Ҳозирги пайтда рус футболчилари ўзлари учун таркибда ўрин нақд эканлигини тушунадилар ва бу уларнинг бироз бўшашишларига сабаб бўляпти", - дея Одил Аҳмедовнинг сўзларини келтиради "Р-Спорт".