Австриянинг Хартберг шаҳрида Москванинг ЦСКА ва Парижнинг "ПСЖ" клублари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин 2:2 ҳисобида дуранг натижа билан тугади.
Ўйинда икки тўп фарқи билан ортда бораётган москваликлар Алан Дзагоев ва Сейду Думбиянинг голлари эвазига мувозанатни тиклашга эришдилар.
Ўртоқлик учрашуви.
"ПСЖ" (Париж, Франция) – ЦСКА (Москва, Россия) – 2:2
Голлар: Люиндула, (59), Гамейро, (64) - Дзагоев, (68), Думбия, (78).













