Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма 0-0 Женоа
18/01 18:00 Хетафе 0-1 Валенсия
18/01 19:00 Болонья 1-2 Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон 0-0 Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Лазерович: "Фикримча, биз Суперлигадаги энг кучли жамоага мағлуб бўлдик"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Никола Лазаревич матбуот анжуманида иштирок этди. 

Ўйин ҳақида

- “Насаф”ни ғалаба билан табрикламоқчиман. Фикримча, биз Суперлигадаги энг кучли жамоага мағлуб бўлдик. “Насаф” жамоасини қишда Туркиядаги йиғинда ҳам кўргандим. Ўшанда ўйинларини кузатгандик. Яхши таассурот қолдирган. Ўшандаёқ “Насаф”ни чемпионликка асосий даъвогарлардан бири деб айтгандим. Кейинги ўйинларда ҳам уларга омад тилайман. Балки чемпионликни қўлга киритишар. Осиё Чемпионлар лигасида ҳам “Насаф”га омад тилайман. Бугунги ўйин қийин кечди. Майдонда бир киши бўлиб курашиш ҳам янада қийин. Аммо жамоамиз муносиб қаршилик кўрсатди. Биз яхши натижани хоҳлагандик. Майдонда камчилик бўлиб қолганимизда ҳам ҳисобни тенглаштира олдик. Ўйиндан олдин ҳам рақиб жамоани тўп билан яхши муомала қилишини билардик. Қарши ҳужумларда уларни жазолаш ҳаракатида бўлдик. Лекин яратилган имкониятдан фойдалана олмадик, “Насаф” ҳам ўз имкониятидан гол уриб кетди. Албатта, хатоимиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Мувозанатни сақлай олмадик. Бу жуда аламли.

Жамоамизда тартиб-интизом яхши. Аммо четлатилишлар ҳақида изоҳ бермоқчи эмасман. Албатта, Темурхўжа Абдуҳолиқов, Александр Станиславлевич, Азиз Усмоновлар ёрдам бера олмадилар. Биз охиригача ҳаракат қилдик.

- Игнатий Нестеровнинг захирада қолдирилганига нима сабаб бўлди?

Дарвозабонларга келсак, Жавоҳир Илёсов ҳам яхши ҳолатда. Бугунги учрашувда ҳам у бир қатор вазиятларда жамоани голлардан сақлади. Игнатий Нестеровнинг захирада қолганига жиддий сабаб йўқ, шунчаки, Илёсов ҳам ёмон таассурот қолдирмаяпти. Нестеровни захирада қолдириш бу бизнинг қароримиз.

Манба: "Қизилқум" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 01:09, 20.10.2022.
Ўқилди: 1474 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.