Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Владимир Шишелов "Насаф"да ва бошқалар ҳақида

Баҳо:
+ | -

Биринчи даврада "Андижон" клубида фаолият олиб борган Владимир Шишелов "Насаф" клуби машғулотларига қўшилган деб хабар тарқатмоқда championat.uz сайти. Биз сайтимиз орқали ҳам бу трансферни амалга оишиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатган эдик.

“Насаф” сафида биринчи даврада ҳаракат қилган ва кейинги пайтларда майдонда кўринмай қолган, ОФК кубоги ғалабасига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган Илҳом Шомуродовга клуб томонидан "ўзингга бошқа жамоа топ" - деб айтишган. Шунинг учун Илҳом Шомуродов ўзига биринчи бўлиб, қизиқиш билдирган "Бунёдкор" жамоаси кўригига борган, аммо Илҳомни шу йил мавсум бошида "Насаф" футбол клуби билан тузилган "1+1" шартномаси мавжуд, агар Илҳом "Бунёдкор" жамоаси билан келишувга эришган тақдирда ҳам у "Насаф" клубига тегишли бўлиб, ижара асосида тўп тепади.

Энди албатта ҳужум чизиғига бошқа ўйинчи керак бўлади, ана шу мақсадда аввал хабар бериб ўтганимиздек, ҳужум чизиғида бундан бўён Владимир Шишелов фаолият кўрсатиши мумкин. Ушбу хабаримиз ўз тасдиғини топган кўринади. Яна бир хабаримизга кўра "Насаф" клуби ҳозирги пайтда Қозоғистоннинг "Иртиш" клубида тўп тепаётган ҳужумчи Улуғбек Бақоевга қизиқиш билдиргани ҳақида хабар бериб ўтган эдик, ушбу хабар ҳозирча ўз тасдиғини топгани йўқ.

Шунингдек олган хабарларимизга кўра, "Насаф"нинг латвиялик легионери Андрей Переплёткинс ҳам бугун "Насаф" сафига қўшилади. У давралар оралиғидаги қисқа танаффусдан унумли фойдаланиб, кичик жароҳатдан сўнг тикланиш жараёнини олиб борган.

Биз кутган ва кутмаган "Насаф" жамоасидаги ўзгаришларга яқин кунларда аниқликлар киритила бошлайди. Воқеалар ривожини кутиб қоламиз. Сайтимиздан узоқлашманг.

Манба: voha.uz
Киритилди: 18:21, 15.07.2012.
Ўқилди: 5165 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5736]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5366]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4380]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3651]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3194]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2663]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2617]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2580]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2499]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2383]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик