"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг дарвозабон Давид де Хеа жамоани тарк этишини истисно қилмади.
"Биз ҳали де Хеа борасида бир қарорга келганимиз йўқ. Лекин шуни айтишим мумкинки, мен ундан дарвозабон сифатида жуда мамнунман. У мавсумнинг дастлабки икки ўйинини энг яхши савияда ўтказа олмади, аммо шундан сўнг Давид ҳимояланишимизга, барқарорликни таъминлашга қанчалик ёрдам бераётганини кўриш мумкин ва у менга шахс сифатида ҳам ёқади. Мен у билан ажойиб ишлай оламан, лекин аввал қишни кутамиз, кейин нима қилишимиз ҳақида гаплашамиз", - деди тен Хаг.
31 ёшли испаниялик футболчи 2011 йилнинг июль ойида "Манчестер Юнайтед"га келиб қўшилган ва жамоа сафида 501 та ўйинда майдонга тушиб, 547 та гол ўтказиб юборган ва 171 марта дарвозани дахлсиз сақлаган.
Transfermarkt дарвозабонни 15 миллион еврога баҳоламоқда.