Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Франк Риберининг фаолиятидаги энг асосий драма

Баҳо:
+ | -

Буюк француз футболчилик фаолиятини 39 ёшида якунлади.

ХХI асрнинг энг буюк футболчиларидан бири Франк Рибери фаолиятини якунлади. Афсоналар турли йўллар билан кетишади, аммо 39 ёшли француз буни мавсум ўртасида қилди ва ижтимоий тармоқларда қисқа хабар қолдирди: “Тўп тўхтайди, лекин ичимдаги туйғулар тўхтамайди.

Ушбу ажойиб саргузашт учун барчангизга раҳмат." Рибери нимадир дейиши кераклиги учунгина гапиргандек бўлди. Балки, оғир феъл-атворли, ҳаттоки, юзида қўрқинчли чандиқ билан улғайган одам шундай хайрлашса керак: бир-иккита маъноли жумлалар, узоқ чиройли нутқлар эмас. Франк футбол оламига айтмоқчи бўлган ҳамма нарсани майдонда айтди.

Балки француз қандай ўйинларда ўйнаганини эслатишнинг маъноси йўқдир. Шунчаки у тўплаган кубоклар тўпламига қаранг. "Бавария" билан у Чемпионлар лигаси, УEФА Суперкубоги, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, тўққизта лига чемпиони, олтита Германия кубоги, бешта Германия Суперкубоги ва Лига кубогини қўлга киритди. “Марсель” билан - Интертото кубоги. “Галатасарой” билан – Туркия кубоги. Франция терма жамоаси билан - 2006 йилги Жаҳон чемпионатида кумуш медаль.

Қанотларда Рибери ва Арьен Роббен ўйнаган Юпп Хайнкеснинг "Бавария"си сўнгги ўн йилликнинг энг зўр жуфтлиги бўлса керак. Мюнхенда француз ўзининг барча футбол истакларини амалга оширди. Деярли ҳаммасисини. 2013 йилда Франк Дортмунднинг "Боруссия"сига (2:1) қарши финалдаги ажойиб ўйиндан сўнг "Олтин тўп"ни олишга ишонди ва у "Бавария"нинг иккала голини ҳам яратишга ёрдам берди. Аммо асосий индивидуал соврин бошқа бир футболчи сўровномада 4 фоиз кўпроқ овоз олган Криштиану Роналдуга берилди.

Рибери вақти-вақти билан ушбу мавзу бўйича гапириб, кейин ундан совринни “ўғирлаб” кетишганини айтди. Шундай қилиб, яқинда Gazetta dello Sport учун берган интервьюсида Франк деярли 10 йилдан сўнг шундай деди:

“2013 йилги "Олтин тўп" адолатсиздир. Бу мен учун ақл бовар қилмайдиган йил бўлди. Мен ғалаба қозонишим керак эди. Овоз бериш муддати узайтирилди, ғалати нарса юз берди. Бу сиёсий қарорга ўхшарди”.

"Олтин тўп"ни Португалияга олиб кетишди, Рибери эса бошқа шахсий совринлар билан қолиб кетди: УEФА талқинига кўра Европанинг энг яхши футболчиси ва Чемпионлар лигасининг энг кучли футболчиси. Дунёнинг энг яхши футболчиси учун соврин Globe Soccer Awards маросимида унга Европа клублар ва футбол агентлари ассоциацияси томонидан топширилди. Францияда Франк 2013 йилда ҳам биринчи рақамли деб тан олинган. Қисман унинг амбициялари қондирилди, аммо эски яра ҳали ҳам оғрияпти.

2019 йилнинг ёзида “Бавария”дан кетганидан сўнг Рибери Италияда ўйнади. Катта футбол билан хайрлашиш лаҳзасини имкон қадар кечиктирди. Кўринишидан, бу француз учун қийин қарор бўлди, чунки у аслида 40 ёшгача профессионал сафда қолди. 2019/2020 йилги мавсумда ҳужумкор ярим ҳимоячи яна бир нарсани кўрсатди - "Фиорентина" мухлислари сўровига кўра, у ҳатто мавсум футболчи сифатида ҳам тан олинган. Тўпиғидан олган жароҳати ва ёмон ўйин (А Сериянинг 21 ўйинида 3+3) туфайли тўрт ой ўйнай олмаганига қарамай, жамоада йилнинг энг яхшиси бўлди.

Кекса Риберини ҳамма рақиб ҳам тўхтата олмади, аммо ёш ва жароҳатлар буни уддалади. 2021 йилнинг ёзида "Фиорентина" француз билан шартномани узайтирмади, Франк эса бир неча ой жамоа излашдан сўнг “Салернитана” билан шартнома имзолади. Миш-мишларга кўра, "Бавария"нинг собиқ юлдузи Бразилия клубларига ҳам таклиф қилинган. “Салернитана”да Риберидан А Серияда омон қолишга ёрдам берадиган етакчи сифатида умид қилинган эди. Ҳужумкор ярим ҳимоячига тезда сардорлик боғичи берилди. Бироқ 25 учрашувда франциялик футболчи бирорта ҳам гол ура олмади. Рибери жорий мавсумда тиззасининг яллиғланиши туфайли атиги икки марта майдонга тушди.

Рибери нафақага чиққанидан кейин ҳам футболда қоладими? Эҳтимол, ҳа. Октябрь ойида журналист Жанлука Ди Марцио франциялик футболчи “Салернитана”да бошқарув лавозимини эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабар берганди. Франк мураббий бўлиш учун ўқишни бошлайди ва менежмент курсларини олади.

Очиғи, Риберини мураббий сифатида тасаввур қилиш ҳали ҳам қийин, чунки бу рол кўпроқ хотиржамликни талаб қилади. Балки бир кун келиб франциялик футболчи "Бавария"ни бошқариб, мюнхенликлар учун "янги Хайнкес"га айланади. Агар мураббий Франк Рибери тарбиялаган футболчи “Олтин тўп”ни қўлга киритса, бу ҳикоянинг чиройли якуни бўлади.

Киритилди: 13:28, 23.10.2022.
Ўқилди: 3456 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.