Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Nike компаниясига зўр жавоб

Баҳо:
+ | -

36 йиллик танаффусдан кейин ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Канада миллий жамоаси ҳозирда мундиал ўйинларига астойдил ҳозирлик кўрмоқда.

КОНКАКАФ вакилининг техник ҳомийси Nike эса ушбу тарихий воқеани вақтида қадрламади - АҚШ компанияси яқинда ЖЧ-2022га чиққан барча ҳамкор жамоаларга янги либосларни тақдим этди, аммо канадаликлар эски дизайнда ишланган форма билан қолишди...

Nike буни Канада футбол федерацияси миллий жамоа экипировкаси бўйича бош­қача режа тузаётгани билан изоҳлади. Афтидан, Канада термасининг ЖЧ-2022 йўлланмасини ютишига миллий федерация ҳам, компания ҳам ишонмаган, чоғи. Охир-оқибат, фақат канадаликлар Қатар мундиалига ўтган йилги либосларда борадиган бўлишди. Диққатга сазовор томони, Канада термаси етакчиларидан бири Жонатан Дэвид бунга вақтида жиддий жавоб берди. «Лилль» ҳужумчиси Қатар термасига қарши кечган «ўртоқлик» (2:0)да голни нишонлаш чоғи шунчаки, либосидаги Nike логотипини қўли билан яширди. Ўз ўрнида Дэвид Канада термасидаги 30-ўйинида 20-голини расмийлаштирганини ҳам айтиш жоиз. Дарвоқе, Жонатан Nike компаниясининг асосий рақобатчиси Adidas билан шахсий шартномага эга. Ҳужумчи айнан Германия бренди томонидан тайёрланган бутсаларда тўп тепади. 

Умуман, Дэвид Nike ишига ошкора норозилик билдирган канадалик ягона футболчи эмас. «Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман, бундан қойил қолганим йўқ, - деди Туркияда ўйнаётган Сэм Адекугбе. - Шун-чаки, ҳар бир жамоа ЖЧ учун янги форма олиши кераклигини биламан, ахир бу рамзий маънога эга воқеа. Йўқ, ортиқча ғазабланмадим, фақат жамоа­га янги дизайн асосида ишланган футболка берилишини хоҳлайман. Зеро, мундиалга чиққанимизни қадрлашимиз шарт». Канада футбол федерацияси бош котиби Эрл Кокрайн эса худди Nike вакиллари каби барчасини вақт тиғизлигига йўймоқда: «Тушуниш керакки, экипировкага жиддий ўзгаришлар киритиш кўп йиллик жараён ҳисобланади».

Савол: Канада термасининг ЖЧга йўл олишига чиндан ҳам, ҳеч ким ишонмаганми? Эҳтимол. Ҳарқалай, Канада бош жамоасининг шунчалик кескин кўтарилишга юз тутиши мумкинлигини кўпчилик хаёлига ҳам келтирган эмасди. Рақамларда айтсак, мамлакат футбол федерацияси 2018 йилнинг декабрь ойида Nike билан шартнома тузган пайт миллий жамоа ФИФА рейтингида атиги 78-қаторда бўлиб, «митти» Кюрасао термасидан атиги 2 поғона юқорида эди. Энди эса канадаликлар 43-ўринга кўтарилдилар. Nike фирмасининг янги форма лойиҳалаши ва яратиши учун эса чамаси 18 ой кетади. Ҳар ҳолда, маълумотларга қараганда, компания бошқа жамоа­ларга янги тўплам тайёрлаш жараёнини 2021 йилнинг март ойида бошлаган экан. Канада термаси эса айни ўша вақт ЖЧ саралашига киришганди. «Бу гапларнинг ҳаммаси бизга ҳеч кимнинг ишонмаганидан далолат, - деди Адекугбе The Athletic нашрига берган интервьюсида. - Менимча, Канаданинг ўзида ҳам жамоамизга ишонишмаган. Муваффақиятга чин юракдан ишонган ягона инсон - бу терма жамоа бош мураббийи Жон Херман. Унинг атрофига йиғилган жамоа вакиллари ҳам».

Айтганча, азалдан кучли саналган Канада аёллар терма жамоаси ҳозирда чинор барг­лари нақши туширилган ва индивидуал дизайн асосида ишланган формага эга. Эркаклар жамоаси эса мамлакат учун тарихий ЖЧда эски шаблон бўйича тайёрланадиган камтарона футболкада қатнашади. Экипировкалар бў­йича британиялик эксперт Фил Дельвс канадаликлар катта имкониятни қўлдан чиқаришганини таъкидламоқда. Унинг фикрича, Nike лоақал Канада термасининг 1986 йилги тўплами (Adidas бренди) шаблони асосида янги форма тақдим этса бўларди. Эслатма, канадаликлар ўшанда биринчи марта мундиалда қатнашишганди. «Бу - шармандалик. ЖЧ ўйинларида кийиладиган либос дизайни миллионлар одамлар ёдида қолади. Канада термасига қараган аксарият мухлислар эса «Бунча зерикарли...», деб ўйлашади. Ваҳоланки, канадаликларда 2018 йилги Нигерия термаси каби ўзларини ўзгача танитиш имконияти юзага келганди. Унутмаслик керак, жамоаларни кийган формасига қараб қўллаб-қувватлайдиган одамларнинг бутун бир гуруҳи йўқ эмас. Қолаверса, жаҳон чемпионати - бундай тақдимот учун энг зўр имконият» - Фил Дельвснинг хулосаси шундай.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:00, 25.10.2022.
Ўқилди: 2273 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.