"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эдин Жеко ўзининг клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад инкор қилди.
- Мен ҳам, агентим ҳам бошқа клублар билан музокара олиб бормадик, - дея футболчининг сўзларини келтиради клуб расмий сайти. - Менинг "Сити"дан кетишим ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Миш-мишларга эса эътибор бермайман.
Эслатиб ўтамиз, Британия ОАВ Жеконинг "Милан"га ўтиши ҳқида хабарлар тарқатган эди.