"Манчестер Сити"га қарши ўйиндан кейин "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп молиявий жаримага тортилди.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" бош мураббийи АПЛнинг 11-тури (1:0) учрашувида ҳакамига бақиргани учун қизил карточка олган эди.
Англия футбол ассоциацияси (АФА) германиялик мутахассисни 30 минг фунт стерлинг миқдорида жаримага тортди, мураббий бу жазога қарши чиқиши мумкин. У илгари ўзининг хатти-ҳаракати номақбул эканлигини тан олган.