«Барселона» Европа лигаси плей-офф босқичида албатта ўйнайди. Бу клуб учун ёмон натижа, гарчи Хави тўртта соврин учун курашиш ҳақида ўйласа ҳам. Каталонияликлар Европа Лигасида ғалаба қозонган тақдирда ҳам, Чемпионлар лигасининг плей-оффининг биринчи босқичидаёқ турнирни тарк этган жамоалардан камроқ пул олади.
Ҳозирда ЕЛ гуруҳларида ўттиз иккита клуб мавжуд. Қолаверса, ҳар гуруҳдан 2тадан жамоа тўғридан-тўғри плей-оффга йўл олса, шунингдек Чемпионлар лигасида гуруҳида 3 ўринни эгаллаган клублар ҳам уларга қўшилади. Бу йил ЕЛ ҳам ЕЧЛдан қоишмаслиги ааниқ
«Барселона»дан ташқари «Ювентус» (агар италияликлар «Маккаби»га имкониятни бой бермаса), «Севилья» (Европа лигаси етакчилари)ни Европа лигаси плей-оффида кўриш имконияти бор. Шунингдек, "Шахтёр" ёки "Лейпциг". «Милан», «Зальцбург» ёки “Динамо Загреб”дан бири ҳам улар қаторига қўшилади. Ёки «Айнтрахт», «Тоттенхэм», «Марсель» ва "Спортинг" орасидан бири ҳам айтаётган мусобақамизга ташриф буюради.
«Атлетико»ми ёки «Байер»ми? Буни охирги турда билиб оламиз. Шунингдек, «Аякс» «Рейнжерс»га ақл бовар қилмайдиган ҳисобда ютқазмаса Европа лигасида иштирок этади.
Европа лигаси ҳам қизиқарли турнир. Бунинг сири шундаки, турнир футбол географиясини кенгайтиради. «Фрайбург» ва «Ферансварош» мухлислари учун Европа Лигаси квартетларидаги етакчилик йил воқеаси ҳисобланади. «Штурм» ва «Унион» ўзларини кўрсатиши ва пул ишлаш имкониятига эга бўлишди.
Чемпионлар лигаси вакиллари: «Барселона», «Севилья», «Аякс», «Атлетико», «Айнтрахт», «Зальцбург», «Шахтёр», «Ювентус».
Европа лигаси гуруҳларида иккинчи ўрин: ПСВ, "Манчестер Юнайтед", "Рома", "Фенербаҳче", "Унион", "Штурм", "Қарабоғ", "Монако".
Эвропа Лигаси гуруҳ ғолиблари: «Арсенал», "Реал Соседад", «Фрайбург», «Ренн», «Бетис», «Лацио», «Ференсварош».
Ушбу рўйхатда 17 та жамоани Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида тасаввур қилардик - савияси ва таркиби бўйича.