Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

«Локомотив» - «Навбаҳор» - 3:1

Баҳо:
+ | -

Бугун "Локомотив"  клуби таркибга чақирилган янги футболчиларни кўрикдан ўтказиш ва Ўзбекистон кубогининг 1/4 финали дастлабки учрашуви ("Бухоро"га қарши) тайёргарлик кўриш учун Олий Лигамизнинг номдор клуби — Наманганнинг "Навбаҳор" клуби билан янги барпо этилаётган "Дўстлик" стадионида назорат учрашувида майдонга тушди.

Учрашув тўлиқ мезбонларнинг назорати остида ўтди. Ўйиннинг биринчи бўлимида "Локомотив" катта устунликка эга бўлди, кўплаб вазиятларни яратди. Максим Казанковнинг ўзида 3 та голли вазият бўлди, аммо у яратилган қулай вазиятлардан унумли фойдалана олмади. Учрашувнинг биринчи бўлими ўрталарида бурчак тўпидан ошириб берилган тўпдан сўнг жамоага янги таклиф этилган Артурос Фоменко боши билан собиқ клуби дарвозасини аниқ нишонга олди — 1:0. Шу тариқа жамоалар танаффусга чиқиб кетдилар.

Иккинчи бўлимда бутунлай бошқа таркиб билан ўйнаган темирйўлчилар яна кўплаб вазиятларни яратдилар. Шу вазиятларнинг бирида Александр Шадрин жамоада кўрикдан ўтаётган Аюбхон Гаппаровни дарвозабон билан яккама якка ҳолатга чиқарди ва "Рубин" клубининг ёш тарбияланувчиси дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди — 2:0.

Шундан сўнг "Локомотив" футболчилари бироз хотиржамликка берилишди ва "Навбаҳор" футболчиси Даврон Исоқов Артур Парванов дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни бироз қисқартирди. Аммо бу учрашувдаги сўнгги нуқта эмас эди. Бу ўйинда ўзини кўрсатишга ва гол уришга қаттиқ бел боғлаган Шадрин ҳужумдаги шериги Зайниддин Тожиевдан ажойиб пас қабул қилиб олди ва ҳисобни йирик кўринишга келтирди — 3:1.

Эслатиб ўтамиз, эртага "Локомотив" футболчилари ТТЙМИ стадионида биринчи лига вакили "Оқтепа" клуби билан куч синашадилар.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 22:10, 20.07.2012.
Ўқилди: 4910 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.