Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Назорат учрашуви: «Насаф» - «Сўғдиёна» 4:2

Баҳо:
+ | -

Кеча  “Насаф” футболчилари Қаршидаги қароргоҳларида биринчи лига пешқадамларидан бири Жиззахнинг  “Сўғдиёна” жамоаси билан назорат учрашувини ўтказишди.

Одатдагидек қаршиликлар устози ихтиёридаги деярли барча футболчиларни ушбу учрашувда синовдан ўтказди. Фақатгина жароҳатидан эндигина фориғ бўлган Шерзод Аъзамов ва Жаҳонгир Жиямуродов майдонга чиқишмади.

Шунингдек, шуни куни яқиндагина “Насаф” машғулотларига қўшилган ва жамоа сафида кўрикдан ўтаётган сербиялик марказий ҳимоячи Александр Петрович ҳам иккинчи бўлимда майдонга чиқарилди.

Бевосита учрашув ҳақида тўхталадиган бўлсак, биринчи бўлимда “Насаф”нинг собиқ футболчиси Даврон Файзиев устозлик қилаётган жиззахлик футболчилар номдор рақибларига муносиб қаршилик кўрсатишга интилишди.

Дастлабки дақиқаларданоқ айнан улар томонидан ҳисобни очилиши ҳам сўзимизга исбот бўла олади. Кейинчалик Кенжа Тўраев ҳисобни тенглаштирсада, бўлим ўрталарида яна Файзиев шогирдлари олдинга ўтиб олишди. Аммо бу гол уларнинг ўйиндаги сўнгги голи сифатида эътироф этиладаган бўлди. Жамоамизнинг черногориялик легионери Иван Бошкович биринчи ва иккинчи бўлимда ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйган бўлса, давралар оралиғида жамоага келиб қўшилган Владимир Шишелов ҳам бир марта “Сўғдиёна” посбонини ранжитишга эришди. Якуний ҳисоб — 4:2.

Ушбу учрашувни футболчиларимиз қуйидаги таркибда ўтказди:

Ғайрат Ҳасанов, Мақсуд Каримов, Ботир Қораев, Шавкат Райимқулов, Алишер Юсупов, Эркин Бойдуллаев, Фозил Мусаев, Мирзакамол Камолов, Илҳом Юнусов, Кенжа Тўраев, Иван Бошкович.

Захирадан майдонга тушганлар: Элдорбек Суюнов, Александр Петрович, Суҳроб Неъматов, Андрей Переплёткинс, Артур Геворкян, Владимир Шишелов.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 08:29, 21.07.2012.
Ўқилди: 4963 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6439]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6043]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3927]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2319]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2288]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2268]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1998]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1872]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1803]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1735]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик