"Челси" келаси ёзда янги дарвозабонни сотиб олишни кўриб чиқмоқда.
The Telegraph нашрининг ёзишича, клуб раҳбарияти Эдуард Менди ва Кепа Аррисабалаганинг стабиллигига ишончи комил эмас.
Аррисабалага жорий мавсумда асосий таркибдаги ўрнини тиклади, бироқ Англия Премьер-лигасининг сўнгги турида “Брайтон”га қарши ўйинда жароҳат олди. Ўз навбатида Менди жуда кўп маош талаб қилади, бу эса клуб раҳбариятини ўйлантирмоқда.
Ҳозирча "Челси"да дарвозабонлик учун аниқ номзодлар борми ёки йўқми, ҳозирча хабар қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, бир йил аввал Менди УЕФА томонидан 2020/21 йилги мавсумнинг энг яхши дарвозабони деб топилганди.